Конгрессменлар Трампга НАТОдан чиқишга тўсқинлик қилувчи қонунни қабул қилишди
АҚШ конгресси вакиллар палатаси президент Дональд Трампга НАТОдан чиқишга тўсқинлик қилувчи қонунни қабул қилди. Қонун лойиҳаси учун 357 конгрессмен овоз берган, 22 нафари қарши чиққан.
Конгресс Трампга расман НАТОдан чиқишни тақиқлай олмайди, бироқ буни молиялаштиришни блоклаши мумкин. Конгрессда шундай тактика ўз вақтида Барак Обамага Гуантанамодаги ҳарбий турмани ёпишга тўсқинлик қилиш учун қўлланган.
Шу билан бирга қонун лойиҳаси Трамп талаб қилгандек, НАТОга аъзо давлатларни мудофаага ЯИМнинг ваъда қилинган 2 фоизини сарфлашга чорлайди.
Шунга ўхшаш қонун лойиҳаси сенатда ҳам кўрилмоқда. Лойиҳа қонунга айланиши учун конгресснинг икки палатаси маъқулловидан ўтиши ва президент томонидан имзоланиши лозим. Трамп қонун лойиҳасига тақиқлов қўйиши мумкин, бироқ конгресс етарлича овоз тўплай олса бу тақиқловни енгиб ўта олади.
Трамп аввал НАТОни танқид қилиб, иттифоқдошлардан НАТОга “адолатли улуш” ажратишни талаб қилган. Шу билан бирга АҚШ президенти альянсдан чиқиш нияти ҳақида очиқчасига гапирмаган.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024