Жамият | 13:49 / 24.01.2019
11669
2 дақиқада ўқилади

Kun.uz суриштирувидан сўнг. Сурхондарёда маошини ололмаётган ходимларнинг муаммоси ҳал бўлди

Сурхондарё вилояти, Узун тумани «Агромониторинг маркази» ходимлари томонидан Kun.uz таҳририятига мактуб йўлланиб, 21 059 981 (йигирма бир миллион эллик тўққиз минг саксон бир) сўмлик иш ҳақлари саккиз ойдан буён тўлаб берилиши пайсалга солинаётганига жамоатчилик эътиборини қаратишда ёрдам сўралган эди.

Мурожаатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, АТБ «Агробанк» республика бошқаруви ва «Агромониторинг маркази» МЧЖ ходимларининг 2018 йил йил 1 апрелигача иш ҳақидан бўлган қарздорликларни хатловдан ўтказиб, тўлиқ тўлаб берилишини таъминлашлари лозим бўлгани, бу ҳақида 2018 йил 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири раислигида ўтказилган қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси йиғилишида тегишли топшириқлар берилган бўлиб, баённоманинг 2.5-банди ижросини бажариш шу кунга қадар ортга суриб келинаётгани ҳақида баён қилинган эди. 

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ўтказилиб, Kun.uz сайтида мақола эълон қилингач, тегишли идоралар томонидан муаммога ечим топилди.

Узун тумани «Пахта тозалаш» УЖ томонидан «Агромониторинг марказ» ишчи ходимларининг тўланмай қолган 21 059 981 (йигирма бир миллион эллик тўққиз минг саксон бир) сўмлик иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди. 

Мавзуга оид