Ҳиндистон ёғоч курсидан ҳам енгилроқ бўлган сунъий йўлдошни учирди
Ҳиндистон 2019 йилдаги биринчи - Kalamsat-V2 сунъий йўлдошини учирди, у бир ҳафта ичида талабалар томонидан йиғилган ҳамда ёғоч курсидан ҳам камроқ оғирликка эга. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг NDTV телеканали хабар берди.
Аниқлик киритилишича, сунъий йўлдошнинг оғирлиги 1,26 кг.ни ташкил этади. У узунлиги тахминан ўн сантиметр бўлган қирраларга эга ўзига хос куб кўринишида. Унинг яратилишига тахминан 120 минг рупий (1,7 минг доллар) сарфланди.
Хабар қилинишича, «курси»-сунъий йўлдош билан бирга, космосга Ҳиндистоннинг 740 килограммлик Microsat-R ҳарбий сунъий йўлдоши етказилди, у Ердаги объектларнинг юқори аниқликдаги фотосъёмкаси учун мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония «Эпсилон-4» ракетасини учирганди. «Эпсилон-4» қаттиқ ёқилғида ишлайди ва уни учириш деярли инсон иштирокини талаб қилмайди.
Мавзуга оид
21:04 / 02.10.2024
Ҳиндистонда ўқитувчилар «мактаб фаровонлиги» учун ўқувчини қурбон қилишди
22:15 / 01.10.2024
Ҳиндистон Венера сайёрасини тадқиқ этиш бўйича биринчи миссиясини учиради
14:25 / 28.09.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон икки томонлама инвестиция шартномаси имзолади
23:11 / 27.09.2024