Light | 17:01 / 26.01.2019
53869
3 дақиқада ўқилади

География дарсларида бизга айтилмаган нарсалар

Фанларнинг мактаб курси болага “катта дунёга кириш”дан олдин асосий билимларни бериши лозим. Кейинчалик етишмаганларини киши олий таълим муассасасида ёки мустақил тарзда ўрганади. Бундан чиқди, мактабда айрим фактлар айтилмас экан.

Жомолунгма сайёранинг энг баланд нуқтаси

Эверест сув сатҳидан энг юқорида жойлашган нуқта. Бу факт борасида баҳслашиб бўлмайди. Бироқ уни сайёрамизнинг энг баланд нуқтаси деб бўлмайди. Бу кўрсаткич Ер марказидан ўлчанади. Бу борада Чимборасо вулқони – 6 384,4 метр баландлик билан етакчилик қилади. Жомолунгма 3 метрга пастроқ. У ҳатто сайёра марказидан баландлиги бўйича дастлабки 20 таликка ҳам кирмайди. Ўлчашнинг аниқлиги ва услублари бўйича баҳслар мавжуд. Шундай экан, бунга ишониш-ишонмаслик ҳар кимнинг шахсий иши.

Қандай қилиб бир вақтнинг ўзида иккита ярим шарда футбол ўйнаш мумкин?

Бразилиянинг «Зеран» («катта ноль») стадиони айнан шу имкониятни беради. У шундай қурилганки, майдон маркази орқали ноль параллель (экватор) ўтади. Шу йўл билан жамоалар нафақат клуб обрўси учун курашишлари мумкин, балки ўз ярим шарларини ҳам ҳимоя қиладилар.

Немо нуқтаси

Одамлардан иложи борича узоққа кетиш ҳақида орзу қиладиганлар учун олимлар Немо шартли нуқтасини мақсадга мувофиқ ҳисоблашди. У ҳар қандай қуруқликдан максимал узоқликда жойлашган (ҳа, очиқ океанда дам олишга тўғри келади). У одам қадами етмаган маржон қоялардан 2 688 км ва Тинч океанидаги бир неча инсон қадами етган ороллардан узоқда жойлашган (Махер ва Моту-Нуи). Энг қизиқарли жиҳати, айрим ҳолларда Ер аҳолиси бу нуқтага 400 км гача яқинлашади. Халқаро фазо станцияси айнан унинг устидан учиб ўтади.

Бир-бирига туташган 4 штат

Америкада 4 та  - Юта, Аризона, Нью-Мексико, Колорадо штатлари туташган жой бор. Бу нуқтада махсус маркер жойлашган бўлиб, у ерда сайёҳлар суратга тушишни хуш кўришади.

Ердаги тоза ичимлик сувининг катта қисми қаерда жойлашган?

Кўпчилик ичимлик сувининг деярли ҳаммаси Байкалда сақланишини айтади. Аниқроғи – бу худди энг йирик захира каби. Бироқ Байкалда тоза сувнинг бор-йўғи 1/5 қисми жойлашган. ¾ қисми эса сайёранинг жами музликларида.

Энг катта қуруқ саҳро

Кўпчилик буни дарҳол Саҳрои Кабир ёки Қорақум дейди. Бироқ йилига энг кам ёғингарчилик бўлган жой саҳро деб аталади. Бундай жой Антарктидада жойлашган. Бу ерда йилига ўрта ҳисобда бор-йўғи 500 мм ёғингарчилик бўлади. Саҳрои Кабир майдонига кўра фахрли иккинчи ўринда, ҳароратнинг максимал кўрсаткичи бўйича табиийки етакчилик қилади.

Мавзуга оид