Лиссабон трамвайлари – бутун дунёда машҳур ва ҳаёт учун хавфли
Лиссабонни тарихий трамвайларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу шаҳарга ташриф буюриб, ушбу алмисоқдан қолган ёқимтой ҳаракатланиш воситасини бирор марта бўлса-да суратга олмаган киши бўлмаса керак. Улар шаҳарни ҳақиқатан ҳам безайди ва унинг ташриф қоғози саналади.
Дарҳол тан олиш керакки, Лиссабон трамвайлари ўзининг ташқи жозибадорлигига қарамай, фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган, жуда ноқулай транспорт воситасидир. Уларнинг кўпчилиги 1936 ва 1947 йиллар оралиғида қурилган. Сўнгги марта 1995 йилда янгиланган. Шунда ҳам бор-йўғи қуввати бўйича созламалар ўрнатилган ва тўхташ тизимлари алмаштирилган. Ўшандан кейин фақат бўялган холос.
Ҳозирда Лиссабонда 45 та ана шундай трамвайлар 6 та шаҳар маршрутларида шафқатсиз равишда эксплуатация қилинмоқда. Португалия пойтахтига келган ҳар бир янги меҳмон уларнинг қулайлигини муносиб тарзда баҳолай олади.
Йўловчилар жуда аянчли шароитларда манзилларига етиб олишади. Трамвайнинг шифтида мана бундай тутқичли чарм камарчалар осилиб туради.
Тарихий трамвайлар тез-тез ишдан чиқади. Лиссабон трамвайларининг нозиклиги ва мукаммал эмаслигини тушуниш учун ҳайдовчининг қурилмалар тахтачасига назар солишнинг ўзи етарли.
Агар олдиндан харид қилинган шаҳар карточкасидан фойдаланилса, йўл ҳақи 1,45 евро туради. Агар ҳайдовчининг ёнида тўланса, икки баравар қиммат.
Айтганча, оддий трамвайлардан ташқари саёҳатлар учун махсус трамвайлар ҳам мавжуд. У ердаги нархлар умуман бошқача, бироқ қулайлик даражаси ҳам фарқ қилади.
Португалиянинг асосий шаҳри трамвай тарихига бироз назар соламиз. У мазкур шаҳарда 1873 йилда пайдо бўлган.
Ўша вақтларда улар Carro Americano деб номланган. Чунки рельслардаги вагонлар айнан АҚШда (1832 йилда Нью-Йоркда) пайдо бўлган ва у ердан бутун дунёга тарқалган.
1901 йилда Лиссабонда Carro Electro-илк электр трамвайлар юришни бошлади. Узоқ ўн йилликлар давомида трамвай Лиссабондаги асосий транспорт воситасига айланди.
Метрополитен қурилгач унинг машҳурлиги камайди. Бироқ ҳатто метро ҳам шаҳарнинг энг қизиқарли, тарихий туманларига олиб бормас эди. Шундай экан, трамвай Лиссабонда ҳозирги кунда ҳам рақобатчига эга бўлмаган ҳаракатланиш воситаси ҳисобланади. Пойтахтнинг сайёҳлар учун жозибадорлигини ошириш борасида кўп ҳисса қўшганини-ку айтмаса ҳам бўлади.
Шаҳарда Siemens компаниясининг анча замонавий трамвай вагонлари бор, бироқ улар сайёҳлар учун қизиқарли эмас. Шундай экан, қария Carros Electros’лар Лиссабон кўчаларидан тез орада йўқолмаслиги аниқ.
Фақат шаҳар ҳукумати уларнинг хавфсизлиги ва қулай фойдаланилиши ҳақида ўйлаб кўрса бўлгани. Чунки Лиссабон трамвайларидаги саёҳатлар кутилмаган оқибатлар келтирувчи ўлимга олиб борадиган аттракционга айланишини ҳеч ким истамайди.
Мавзуга оид
21:37 / 12.11.2024
Португалияда Алексей Навалний мемориали очилди. У Россия элчихонаси яқинида жойлашган
14:57 / 16.08.2023
Дубай гибрид иш режимини маъқул кўрувчилар учун энг яхши шаҳарга айланди, Лиссабон 5-ўринга тушиб кетди
18:56 / 02.02.2023
Ўзбекистонда трамвайда ташилган йўловчилар сони ошди
18:15 / 23.11.2022