Аҳмет Демир «Чорсу» меҳмонхонаси реконструкцияси нима учун чўзилаётганини айтди
Туркиялик ишбилармон ва инвестор Аҳмет Демир «Халқ сўзи» нашрига Тошкентдаги «Чорсу» меҳмонхонасининг реконструкция ишлари бориши ҳақида сўзлаб берди.
Нашрнинг маълумот беришича, меҳмонхона шу йил охиригача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлса-да, тадбиркор ҳали-ҳануз бир нечта муаммоларни ҳал қила олмаяпти.
«Энг катта муаммомиз — қоғозбозлик. Масалан, бир пайтлар айтиб ўтганимдек, бизга қўшимча ер керак. Чунки меҳмонхона камида тўрт юлдузли бўлиб, 350 та хонадан иборат бўлади. Хорижлик ҳамкорларимиз бундай йирик иншоотда намунали хизмат кўрсатиш учун 2 гектарлик майдон камлик қилишини айтишганди. Шундан сўнг биз Тошкент шаҳар ҳокимияти ва бошқа мутасаддиларга қўшимча ер майдони ажратиш бўйича мурожаат этгандик. Натижада яна 3 гектар ер қўшиб берилишини ваъда қилиниб, бу ҳақда давлат раҳбарининг қарори ҳам чиқди», дейди Аҳмет Демир.
Туркиялик тадбиркорнинг сўзларига кўра, ўша қарор ҳануз бажарилганича йўқ.
«Бунинг оқибатида ишимиз сустлашган, энг ёмони, банкдан кредит ололмаяпмиз. Банкка иккита кадастр ҳужжатини кўтариб бориб, кредит сўрасам, “Бизнес-режангизда кўрсатилган мана бу ҳудуднинг ҳужжати қани?” дейишади. “Мутасадди идоралар кейин қилиб берар экан”, дейман. Аммо улар ҳам четдан келмаган, шу юртнинг фуқаролари. Яхши билишадики, “Кейин қилиб берилади”, дегани баъзан “Ҳеч қачон қилиб берилмайди”, деганини англатади», дейди тадбиркор.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, меҳмонхонада халқаро аналоглардаги барча шарт-шароит яратилади. Очиқ ва ёпиқ ҳовуз, теннис корти, йирик анжуманлар, тантана ҳамда маросимлар ўтказиладиган муҳташам зал, ишбилармонлар учун ҳар хил сиғимдаги бир нечта конференц-заллар бўлади. Меҳмонхонага туташ ҳудудда Ҳунармандлар мажмуасини ташкил этиш мўлжалланган. Заргарлар, ёғоч ўймакорлари, кандакорлар, наққош, рассом ва хаттотларга шу ерда ишлашлари, маҳсулотларини сотишлари учун зарур имконият яратиб берилади.
Мажмуа ҳудудида яна икки қаватли учта бино қурилиб, улардан биттаси чет эллик инвесторларга офис сифатида тақдим қилинади. Иккинчиси Co-working center бўлиб, у ер ёш тадбиркорлар учун ажратилади, учинчиси эса оилавий меҳмонхона сифатида хизмат кўрсатади.
Мавзуга оид
13:00 / 04.11.2024
Тошкентдаги Чорсу майдони реконструкция қилинади
17:15 / 02.11.2024
Чорсу майдони реконструкция қилинади, лойиҳа 170 млн доллардан зиёдга баҳоланди
17:15 / 25.07.2024
Чорсудаги тилла дўконида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ўғирлик содир этилди
13:10 / 18.07.2024