Light | 18:34 / 29.01.2019
12269
1 дақиқада ўқилади

Рассом шаҳарлар рамзларини ягона расмда акс эттирди

Италиялик Федерико Бабина ўзининг ғаройиб лойиҳалари билан дунёни илк марта лол қолдириши эмас. Архитектура алфавити, руҳий касалликларнинг архитектурада акс этиши – унинг ғаройиб ишларининг кичик қисмларидан. Ҳар сафар дизайнер ва архитектор тасаввур этиши мумкин бўлган барча нарсаларни расмларга айлантира олиш қобилияти билан оммада таассурот уйғотади. Унинг истеъдоди ва архитектурага бўлган муҳаббатининг чегараси йўқдек туюлади. Шундай экан, бу инсон ва унинг ҳайбатли ғояларига яна анча қойил қолишимиз аниқ.

Мисол учун, бу сафар Федерико Бабина ўзигагина хос бўлган усулда дунё шаҳарларини тасвирлади. Расмларда ҳар бир шаҳарнинг расми даҳоларча боғлангани ва одам шаклини ҳосил қилганини кўришимиз мумкин. Биз, оддий томошабинлар эса улардан баҳра олиб, рассом ва архитекторнинг истеъдодини олқишлаймиз.

Мавзуга оид