Жаҳон | 10:20 / 29.01.2019
7206
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШнинг Huawei бўйича айбловларига жавоб қайтарди

Фото: REUTERS/Aly Song

Хитой ТИВ АҚШнинг Huawei компаниясига нисбатан расмий айбловига ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Вазирликдан маълум қилишларича, Америка томони давлат ресурсларидан фойдаланиш ҳисобига ХХР компанияларига таъсир кўрсатмоқчи ва қонуний бизнесни «бўғиб қўймоқчи».

«Бу ҳаракатлар ортида кучли сиёсий сабаблар бор», - деди вазирлик вакили Гэн Шуан.

Унинг қайд этишича, ХХР ўз компаниялари манфаатларини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Huawei’га расмий айблов билан чиққани, ФТБ Хитой бунга алоқадор эмаслигини маълум қилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид