Жаҳон | 02:18 / 30.01.2019
9867
2 дақиқада ўқилади

АҚШда ўқувчи “оғир уй вазифалари” юзасидан қутқарув хизматига шикоят қилди

АҚШда бир ўқувчи 911 қутқарув хизматига ноодатий мурожаат билан қўнғироқ қилди. Бу қўнғироққа жавоб берган оператор Антония Банди эса хайрихоҳлиги учун танилиб кетди ва қутқарув хизмати раҳбариятидан мукофот билан тақдирланди. 

Ўқувчи қутқарув хизматига қўнғироқ қилиб, мактабда куни оғир ўтгани, уйга кўп вазифа топширилгани ва айниқса уни математика қийнашидан шикоят қила бошлаган.

Антония бу антиқа мурожаатдан ҳеч ҳам эсанкираб қолмай, ўқувчига ёрдам беришга тушган.

- Ҳақиқатан ҳам кунинг оғир ўтдими?

- Ҳа.

- Математикадан ёрдам беришимни хоҳлайсанми? Ёза оласанми?

- Ҳа.

Шундан кейин бола касрлар билан мисолларни айта бошлаган, қиз эса уларни ечишда ёрдам берган. Уй вазифаси бажарилгандан кейин, бола “Сизга қўнғироқ қилганим учун узр” деб айтган. Шунда хайрихоҳ қиз “Ҳечқиси йўқ, ташвишланма”, деб жавоб қилган.

Антония Банди

Ходима ушбу иши учун раҳбарияти ва полициядан мақтов олган, ҳамкасблари эса уни NBS News журналистларига ўз ишига астойдил ёндашувчи ходим сифатида таърифлашган.

Мавзуга оид