Ўзбекистон | 12:44 / 31.01.2019
48151
2 дақиқада ўқилади

Тўхтаев: туристик базани олиб қўйиш ҳақидаги хабар биз учун шок бўлди 

Тошкент вилоятидаги «Янгиобод» туристик базасининг эгаси Али Тўхтаев расмийларни Ўзбекистон Миллий гвардияси учун муқобил ер участкасини топиш ва ўзларига аввалги жойда ишлашга имкон беришга чақирмоқда.

У вилоят ҳокими Ғуломжон Иброҳимовнинг объектни давлат фойдасига олиб қўйиш тўғрисидаги қароридан норози. Шу билан бирга, Миллий гвардия бу жойда, катта эҳтимол билан, ҳарбий қисм қурилиши мумкинлигини инкор этмаяпти.

Али Тўхтаевнинг айтишича, у Миллий гвардия кучларини жойлаштириш учун бошқа жой топиш бўйича расмийларга муроса таклиф қилишга ҳаракат қилган.

«Бу биз учун шок бўлди, шу боис ўйлаб қолдим: балки муросага келса бўлар? Қурилган нарсани нега бузиш керак? Лекин бу саволимизга жавобни эшитмадик», - деди у.

Фото: Янгиобод турбазаси

Унинг сўзларига кўра, ўтган вақт давомида туристик база имтиёзли кредитларни олиш имконига эга бўлишига қарамасдан (охир-оқибат улар барибир олинмаган), ўз кучи билан ривожланиб келган.

«Биз доимо тушунишга интилиб келдик ва ҳеч қачон шикоят қилмадик, биз ўз кучларимиз билан ҳамма нарсани қилдик. Натижа - биз ҳақда ҳеч ким билмайди», - дейди Тўхтаев.

Ўз бизнесини ҳимоя қилиш учун у ҳаттоки судга ҳам боришга тайёр. 

Видео: TasIX

Видео: Youtube

Мавзуга оид