Жаҳон | 11:22 / 01.02.2019
34307
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев ўзининг яхши жисмоний ҳолати сирини ошкор қилди 

Фото: akorda.kz

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўзининг жисмоний ҳолатини қандай қилиб яхши даражада ушлаб тургани ва саломатликни таъминлашда нима ёрдам бериши ҳақида гапирди. Видео Қозоғистон президенти Телерадиокомплексининг Instagram’даги саҳифасида жойлаштирилди.

Instagram’даги саҳифада эълон қилинган видеороликда Назарбоев соғлом турмуш тарзи мавзуси ҳақида гапирган.

«Кимдан сўраманг - ҳамма озишни хоҳлайди. Озғинлар ҳам вазнини йўқотишни истайди! Абадий парҳезлар, гўшт, ёғ истеъмол қилиш зарарлиги ҳақидаги гаплар.

Қандай қилиб биз, қозоқлар, гўштсиз яшай оламиз? Бир марта ўғрини ушлаб, ундан сўрашибди - нима учун ҳар доим ўғирлик қиласан? У шундай жавоб берган экан: от гўшти мазали бўлишдан тўхтаса, ўшанда мен ҳам ўғриликни тўхтатаман.

Менинг принципим: инсон ўз организми талаб қиладиган нарсани ейиши керак. Мен доим спорт билан шуғулланиш кераклигини айтаман. Киши ўзини назоратда сақлаб, ўзи ҳақида қайғуриши керак. Биз соғлом миллат бўлишимиз керак. Биламан, ёшларимиз бунга интилади. Мен ҳеч қандай махсус парҳезларга амал қилмайман».

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Президент Телерадиокешені (@ptrk.kz) on

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев 15 ёшгача тўйиб овқатланмагани ҳақида гапирганди.

Мавзуга оид