Спорт | 19:46 / 01.02.2019
25977
2 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасидаги реванш жанг ўтказилиши шарти маълум қилинди 

Мутлақ жангчилик чемпионати (UFC) президенти Дана Уайт россиялик Хабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасида реванш жанг ўтказилиши мумкин бўладиган шартларни маълум қилди. У бу ҳақда ESPN телеканали эфирида айтиб ўтди.

Уайтнинг айтишича, икки жангчида ҳам реванш жангдан олдин учрашишлари керак бўлган эҳтимолий рақиблар бор. 

“Конор ва Хабибнинг реванши? Бу ҳеч қачон бўлмайди, дейишни истамайман, бироқ яқин орада бўлмаслиги аниқ. Хабиб четлатилган. Ўйлашимча, у дастлаб Тони Фергюсон билан, Конор Дональд Серроне билан жанг қилиши керак. Агар иккалови ҳам ғолиб бўлса, ўшанда реваншни ташкиллаштирамиз”, деб айтган UFC президенти.

Икки жангчи ўртасидаги илк жанг 2018 йил 6 октябрда бўлиб ўтган. Россиялик рақибини мағлуб этиб, енгил вазн тоифасида чемпионлик унвонини ҳимоя қилган. Хабиб жанг тугаши биланоқ октагондан ошиб тушиб, Макгрегор жамоаси аъзолари билан муштлашиб кетган. 

Ушбу иш бўйича Невада штати атлетик комиссияси жорий ҳафтада қарор чиқарди. Унга кўра, Хабиб 9 ойга мусобақалардан четлатилди ва 500 минг долларлик жаримага тортилди. Ирландияликка эса 6 ойлик четлатиш ва 50 минг доллар жарима тайинланган.

Мавзуга оид