Спорт | 09:43 / 01.02.2019
19259
1 дақиқада ўқилади

Қатар терма жамоаси “нолегал” футболчиларни жалб қилишда айбланди

Фото: Ahmed Jadallah / Reuters

БАА футбол уюшмаси ўз терма жамоасининг Осиё кубоги ярим финалида Қатардан мағлубиятга учраши (0:4) бўйича арз қилди. Бу ҳақда The New York Times нашри маълум қилди. 

Қатар терма жамоаси ўз таркибига мамлакатдан ташқарида туғилган ва Қатар ҳудудида 18 ёшга етгандан кейин тегишли 5 йил яшамаган икки футболчини жалб қилганликда айбланди. 

Терма жамоанинг 22 ёшли ҳужумчиси Алмуиз Али Суданда, 21 ёшли ҳимоячиси Басим Ал-Рави Ироқда туғилган. Осиё футбол конфедерацияси БААдан бундай арз келиб тушганини ва уни ўрганаётганини тасдиқлаган.

29 январда Қатар мусобақа мезбони БААни 0:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Осиё кубоги финалига йўл олди. Ушбу ўйинда Али голлардан бирига муаллифлик қилган. Финалда қатарликлар японлар билан учрашади. Финал ўйини 1 февралда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид