Ўзбекистон | 15:59 / 04.02.2019
10858
2 дақиқада ўқилади

Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларини тиклашга қаратилган янги лойиҳа ишлаб чиқилмоқда

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

2019 йилнинг 31 январь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Корея (Корё) университети раҳбарияти вакилларининг профессор До Сеоном бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Делегация аъзоларини вазирнинг биринчи ўринбосари Шароф Ражаббоев ҳамда Ҳудудларга инновацияларни жорий қилиш ва тадқиқ этиш бошқармаси бошлиғи Мўмин Толибов қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар тарқатган. 

Маълум қилинишича, учрашувда профессор До Сеоном қуёш энергетикаси технологияларини қўллаган ҳолда Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларини тиклашга қаратилган «ASSURE​» лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Шунингдек, айни кунларда жаҳондаги глобал муаммолар билан шуғулланадиган Корея (Корё) университетининг  GREEN SCHOOL​ докторантлари, етакчи олимлар мазкур лойиҳани устида ишлаётганлари тўғрисида гапирди.

Музокаралар натижасида томонлар мазкур лойиҳани ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг апрель ойида  GREEN SCHOOL​ ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида меморандум имзолаш ва лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тузишга келишилди.​

Мавзуга оид