Фан-техника | 10:31 / 04.02.2019
6156
1 дақиқада ўқилади

SpaceX биринчи марта сайёралараро кема учун двигателни синовдан ўтказди

Фото: SpaceX

SpaceX Starship космик кемаси учун двигателнинг биринчи ўт чиқариш синовларини ўтказди. Бу ҳақда компания асосчиси Илон Маск твиттерда хабар берган. 

«SpaceX жамоасининг ажойиб ишидан жуда ҳам фахрланамиз», - деб ёзган Маск.

Унинг сўзларига кўра, компания Starship сайёралараро кемаси учун мўлжалланган Raptor двигатели синовларини ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SpaceX ва Илон Маскнинг энг катта ракетасининг йиғилиши жараёни кўрсатилганди.

Мавзуга оид