Вилоят ҳокими депутатни сарсон қилган амалдорларни танқид қилди
Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов 4 февраль куни ўтказилган «ҳокимлик соати» давомида депутатни сарсон қилган амалдорлар хатти-ҳаракатини танқид қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев аввалроқ ўзининг Telegram-каналида «кўтаринки рухда ўтаётган учрашувлардан фарқли равишда юз берган «провал»га тўхталиб, кўпчилик номидан ўз ташаккури»ни билдириб қўйганди.
«Аввало Зангиота туманининг Ўрта овул ҳудудидаги учрашувимиз ҳақиқатан жонли бўлиб, унда айниқса маҳаллий ҳокимият доирасида ҳал қилиниши лозим бўлган кўплаб масалалар бўлганлигини айтиб ўтиш керак. Лекин қанча илтимос қилмай, ҳокимлик «ҳеч бўлмаса» учрашувга вакилини ҳам юбормади. Бу кичик «провал» учун уларга ташаккур. Одамлар билан учрашишга ё юз, ё сабр чидамаётган бўлса керак», — деб киноя қилган у.
Депутатнинг ёзишича, «Янгийўл шаҳридаги бутун бошли учрашув ҳақида одамларга хабар берилмаган».
«Бунақа шармандали вазиятни уюштириш унча мунчага эмас. [...] Эҳ...бу ишлар депутатнинг обрўсини тўкиш ва бир четда туриб, кулиш учун атайин уюштирилмаганлигига қаттиқ ишонгим келаяпти», — деб ёзади у.
Вилоят ҳокими ҳам «шармандагарчилик» деб аталган ушбу масала юзасидан кескин муносабат билдирган. У ташкилий ишларда камчиликка йўл қўйгани учун Янгийўл шаҳри ва Зангиота тумани ҳокимияти ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарларига «хайфсан» берилишини таъкидлаган.
Мавзуга оид
15:34 / 20.10.2024
Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига виза режимини жорий этишга чақирди. Жамоатчилик бунга жавоб қайтарди
20:54 / 23.01.2024
“Орқасида амалдорлар турган бўлади” — Кушербаев табиатни пуллаётган тадбиркорлар ҳақида
14:51 / 26.12.2023
Расул Кушербаев экология назорат органини ҳукумат таркибидан чиқаришни таклиф қилди
11:24 / 26.12.2023