Freedom House янги ҳисоботни эълон қилди. Ўзбекистон ҳақида нималар дейилган?
Freedom House инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти «Freedom in the world 2019» («2019 йилда дунёдаги эркинлик») номли ҳисоботни эълон қилди.
Ҳисобот дунёнинг 195 мамлакатидаги вазиятни қиёсий таҳлил қилишни ўз ичига олади. Улардан 86таси (44%) эркин, 59таси (30%) қисман эркин, 50таси эса (26%) эркин бўлмаган, деб тан олинди.
Умуман олганда, ҳисоботда ташкилот дунёдаги глобал эркинликни салбий баҳолаган. Экспертларнинг фикрича, ўтган йил мобайнида жаҳоннинг 68 мамлакатида демократия ва сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашди, бу ҳолат фақатгина 50та давлатда яхшиланди.
Freedom House’нинг таъкидлашича, глобал пасайиш 13 йилдан бери давом этмоқда. Ўтган йил мобайнида марказ эркин сайловлар ва мигрантларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият сезиларли даражада ёмонлашганини қайд этди.
Шу билан бирга, ижобий ўзгаришлар ҳукуматлари халқнинг эркинликка интилиш истагига қулоқ солишга мажбур бўлган қатор мамлакатларда қайд этилган. Ўтган йили Ангола, Арманистон, Эфиопия ва Малайзияда тегишли жараёнлар содир бўлди.
Собиқ СССР давлатларидан қисман эркинлар орасида Арманистон, Грузия, Қирғизистон, Молдова ва Украина қайд этилган бўлса, Озарбойжон, Беларусь, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон эркин бўлмаган давлатлар рўйхатига киритилди.
Freedom House Евросиё минтақасидаги сезиларли ўзгаришлардан бири сифатида Ўзбекистонда вазият яхшиланганини таъкидлаган.
«Бу мамлакат эркин бўлмаган бўлиб қолмоқда ва ҳатто энг ёмон рўйхатдан чиқмаяпти, бироқ қаторасига икки йилдан бери у ердаги вазият яхшиланмоқда, ҳукумат сиёсий маҳбусларни озод этишни давом эттирмоқда ва нодавлат ташкилотлар фаолиятига чекловларни юмшатмоқда», - дейилади ҳужжатда.
Мавзуга оид
09:50 / 23.10.2024
Тадбиркорлардан ҳисобот талаб қилиб олишда давлат органлари масъулияти оширилади
22:02 / 17.10.2024
Дунёда интернет эркинлиги даражаси пасайиб бораётгани қайд этилди
18:19 / 21.09.2024
Тадбиркордан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботни талаб қилиш жаримага сабаб бўлади
23:02 / 26.08.2024