Спорт | 20:17 / 05.02.2019
7677
1 дақиқада ўқилади

Ла Лига «Барселона»га ёрдам беряптими? – Солари жавоб берди

«Реал» бош мураббийи Сантьяго Солари Испания Кубогидан ўрин олган яримфинал ўйинларидан олдин, тақвим билан боғлиқ бўлган саволга жавоб берди.

Журналистлар мутахассисдан Ла Лига «Барселона»га ёрдам беряптими деб сўрадилар.

«Умид қиламанки йўқ, аммо бу жуда ғалати. Биз тақвимни тузмаймиз, бу Ла Лига раҳбариятининг иши. Биз майдонга тушиб, жанг қилишимиз лозим», – деди Солари.

Аввалроқ, яримфиналнинг ҳар иккала ўйинидан олдин, «Барселона» 1 кун ортиқча дам олишидан «Реал» раҳбарияти норози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мавзуга оид