Ўзбекистон | 20:00 / 07.02.2019
89314
2 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат юридик университети учун тест синовларидаги фанлар тақсимоти ўзгарди

Тошкент давлат юридик университети учун тест синовларида энди асосий баллар тарих фани бўйича билимлар учун эмас, она тили ва адабиёти фани бўйича билимлар учун берилади.

Давлат қабул комиссиясининг 2019 йил 31 январдаги 15-сон мажлис баёнига биноан, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетининг «Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)» бакалавриат таълим йўналиши учун тест бўйича мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси қуйидагича белгиланди:

  • Она тили ва адабиёти фани бўйича — 3,1 балл;
  • Чет тили фани бўйича — 2,1 балл;
  • Тарих фани бўйича — 1,1 балл.

ТДЮУ маъмурияти ҳам Kun.uz’га ушбу ўзгаришни тасдиқлади.

Таъкидланишича, талабаларда юрист кадрлар учун муҳим аҳамият касб этадиган таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ҳамда улардан фойдаланиш, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ва қўллаш каби билим ҳамда кўникмаларни шакллантириш учун тил билиш қобилияти, шу жумладан хорижий тилларни мукаммал ўзлаштириш зарур. Шу сабабли фанлар тақсимоти ўзгарган.

Мавзуга оид