Тошкент шаҳри логотипи бўйича танлов ғолиби аниқланди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгашининг Facebook’даги саҳифасида Тошкент шаҳри логотипини танлаш бўйича ўтказилган танлов ғолиби эълон қилинди.
Ўзбекистон пойтахти бренди учун асосий таянч тимсол бўлиши айтилган логотип муаллифи – Темур Саъдий ва MA’NO брендинг агентлиги бўлган.
Темур Саъдий кўп йиллардан буён график дизайн ва брендинг соҳасида фаолият олиб боради. Дизайнер бир неча машҳур компаниялар логотиплари муаллифи ҳисобланади, халқаро Red Jolbors брендинг танловининг доимий иштирокчиси, эксперт ҳаками ҳамдир.
Логотип квадрат шаклида бўлиб, унинг марказида ҳаворанг Т ҳарфи, Тошкентнинг олтин дарвозалари нақши тасвирланган. Логотипдан турли тадбирлар, транспорт воситалари, парклар, жамоат хизматлари турлари учун ҳам мослаштириб, турли талқинларда фойдаланса бўлади.
Маълумот учун, Тошкент шаҳрининг бренд белгиси – логотипи ва туристик логотипи турлича. Юқоридаги логотип Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши ҳайъати томонидан танланган бўлса, туристик логотип эса Туризм департаменти томонидан тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг ягона бренди ва логотипини ишлаб чиқиш бўйича ҳаракатлар 2018 йилнинг июль ойидан бошланган. Танловда ўзбекистонлик таниқли график дизайнерлардан ташқари, россиялик машҳур дизайнерлик студияси «Лебедев студияси» ҳам иштирок этганди.
Мавзуга оид
21:52 / 21.06.2024
Uzbekistan Airways логотипини янгилади, бироқ анъанавий ливреяни сақлаб қолди
08:24 / 11.08.2020
Apple логотипида нок тасвирланган компанияни логотиплар ўхшашлиги сабабли судга берди
23:07 / 04.03.2020
BMW кўп йиллик логотипини ўзгартирди
00:06 / 11.01.2020