Фан-техника | 09:21 / 09.02.2019
6500
1 дақиқада ўқилади

Amazon Нью-Йоркдаги қароргоҳидан воз кечиши мумкин

Фото: Getty Images

Amazon Нью-Йоркда янги бош қароргоҳ очиш режаларини қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, компания Нью-Йорк штати қонун чиқарувчиларининг қатор норозиликлари туфайли бино қурилишидан воз кечиши мумкин.

Қайд этилишича, гап Куинс туманида Amazon офисини қуриш ҳақида кетмоқда.

Шу билан бирга, корпорация янги бош қароргоҳининг очилиши 25 мингга яқин янги иш ўринларини яратишга олиб келиши мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Amazon’нинг капиталлашуви 40 млрд долларга «қулаганди».

Мавзуга оид