Жаҳон | 18:18 / 09.02.2019
19525
1 дақиқада ўқилади

Чикагодаги ўзбекистонликлар Камерун аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашда ёрдам беришди

Фото: Чикагодаги Ўзбекистон-Америка ассоциацияси

Чикагодаги Ўзбекистон-Америка ассоциацияси фаоллари Камерун аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашда ёрдам беришди. Бу ҳақда ассоциация вакиллари Facebook’даги саҳифада маълум қилдилар.

Фото: Чикагодаги Ўзбекистон-Америка ассоциацияси

Чикагода яшовчи ўзбекистонликлар Африка минтақасида сув чиқарувчи қудуқни ўрнатишга «Булоқ-3» деб номланган хайрия лойиҳасини молиялаштириш мақсадида маблағ тўплаш учун марафонни ишга туширдилар.

Фото: Чикагодаги Ўзбекистон-Америка ассоциацияси

2018 йил 18 августга қадар улар 4,5 минг АҚШ доллари миқдорида хайрия маблағларини тўплашди.

Ассоциация маълумотига кўра, Камерундаги Бардап аҳоли пунктида қудуқ ўрнатилган.

Мавзуга оид