Жисмоний машқлар Альцгеймер касаллигининг олдини олиши аниқланди
Колумбия Университети (АҚШ) ва Тауба Институти олимлари инсон жисмоний машқлар билан шуғулланаётганида миясида ажралувчи иризин гормони хотирани яхшилаши ва Альцгеймер касаллиги (деменциянинг ўлим билан туговчи бедаво шакли) ривожи хавфини камайтиришини аниқлашди. MedicalXpress шу ҳақида хабар берди.
Олимлар Альцгеймер касаллигига чалинган беморларнинг мия тўқималари намуналарини таҳлил қилиб, беморлар гиппокампида (бош миянинг хотира учун жавоб берувчи бўлими) гормон таркиби камайишини аниқлашди.
Сичқонлардаги тажрибалар кемирувчилар миясидаги иризин синапсислар (нейронлар ўртасидаги алоқалар)ни хотирага зиён етказиши мумкин бўлган зарардан ҳимоялашини кўрсатди. Жониворлар гиппокампида иризин етишмаса, хотира билан боғлиқ муаммолар ва синапсисларнинг заифлашуви кузатилади.
Тадқиқот натижалари гормондан инсонларда деменцияни даволашда фойдаланиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Олимлар иризин ишлаб чиқаришга туртки берувчи ёки гормонга ўхшаш таъсир кўрсатиши мумкин бўлган препаратларни тайёрлашни режалаштиришмоқда.
Мушаклар фаолияти кучайганда иризин ҳосил бўлади. Шу билан бирга, бирикма метаболизмда роль ўйнаши, хусусан, оқ ёғни жигарранг ёғга айлантиришга ёрдам бериши аниқланган. Бироқ яқинда мутахассислар иризин гиппокампда асаб ҳужайралари ўсишида иштирок этишини исботлашди.
Бугунга келиб 26 миллиондан зиёд киши деменциянинг ҳалокатли шаклига чалинган ва 2050 йилга бориб уларнинг сони тўрт бараварга кўпайиши кутилмоқда. Секин-аста беморларда узоқ муддатли хотира йўқолиши рўй беради, нутқ ва когнитив функцияларда бузилишлар пайдо бўлади ва охир-оқибат беморлар ўзларини парвариш қилиш хусусиятларини йўқотишади.
Мавзуга оид
00:05 / 26.10.2024
Италияда комадан уйғонган 63 ёшли эркак қарийб 40 йиллик ўтмишини эслай олмаяпти
15:18 / 17.09.2024
Нима учун ҳозиргина ўйлаган нарсамизни унутиб қўямиз?
15:38 / 12.09.2024
Ўқишда қандай қилиб муваффақиятга эришиш мумкин? Олимлар жавоб берди
15:18 / 29.08.2023