Ўзбекистон | 14:22 / 12.02.2019
14670
1 дақиқада ўқилади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Бекзод Ҳамзаевич Умматов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимини эгаллаган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 11 февраль куни бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолади.

Маълумот учун, Бекзод Умматов бундан аввал Давлат рақобат қўмитасида бош мутахассис бўлиб ҳам ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Нажмиддин Шарипов янги ташкил этилган Монополияга қарши курашиш қўмитасига раҳбар этиб тайинланганди. 

Мавзуга оид