Жаҳон | 14:48 / 15.02.2019
30551
1 дақиқада ўқилади

Кемерово областида «қора қор» ёғди

Россиянинг Кемерово области ҳудудидаги 3та шаҳарда - Прокопьевск, Киселевск ва Ленинск-Кузнецкда қора қор ёққан.

«Интерфакс» хабарига кўра, ҳудуд прокуратураси маҳаллий нашрларда фойдали қазилмалар қайта ишланадиган «Прокопьевская» фабрикасидан кўмир кукунлари чиқариб ташлангани ҳақида тарқалган хабар ортидан текширув бошлаган.

Кемерово области губернатори ўринбосари Андрей Панов ифлосланиш сабаби буғ қозонлари бўлиши ҳам мумкинлигини айтиб ўтган. «Ведомости» шаҳарлар кўчалари қора қор билан қоплангандан кейин қандай манзара юзага келгани тасвирланган суратларни келтирган.

 

Мавзуга оид