Спорт | 21:30 / 22.02.2019
4976
1 дақиқада ўқилади

Сане – Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг чиройли голи муаллифи

«Манчестер Сити» клуби яримҳимоячиси Лерой Сане Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичининг шу ҳафтада ўтказилган ўйинларида энг чиройли голни уришга муваффақ бўлди.

Футболчи «Шальке»га (3:2) қарши ўйиннинг 85-дақиқасида жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширди.

У соврин учун курашда Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм Ҳотспур»), Карим Бензема («Реал») ва Николо Дзаньолони («Рома») ортда қолдирди.

Мавзуга оид