АҚШда космик йўловчи билан суборбитал парвоз амалга оширилди
АҚШнинг Virgin Galactic компанияси кемаси бортида йўловчи билан тарихдаги илк парвозни амалга оширди. Бу ҳақда компания твиттердаги саҳифасида маълум қилиб, парвознинг видеосини илова қилган.
WhiteKnightTwo самолёт-ташувчи ёрдамида SpaceShipTwo кемаси Калифорниядаги Мохава чўлидаги аэродромдан учган.
Кема бортида икки учувчи ва бир йўловчи – астронавтларни тайёрлаш гуруҳи раҳбари Бет Мозес бўлган. Кема тажрибалар учун NASA’нинг 4 та қурилмалар тўпламини ҳам олиб чиққан.
Таъкидланишича, SpaceShipTwo ўзи учун рекорд – 89,9 км баландликка кўтарилган ва Ерга муваффақиятли қайтган.
Кеманинг ушбу парвози у 80 кмлик баландликдан юқорига чиққан 2-ҳолдир. Илк парвоз декабрда амалга оширилган. Таъкидланишича, ўшанда кема 82,7 км баландликка кўтарилган.
Британиялик миллиардер Ричард Брэнсонга тегишли Virgin Galactic мунтазам асосда орбитага сайёҳларни олиб чиқмоқчи. Кемада йўловчилар вазнсизликни ҳис қилишлари ва сайёрамизни коинотдан кўришлари мумкин бўладиган 2 соатлик парвоз 250 минг долларга яқинни ташкил қилади. Кема бортига 2 учувчи ва 6 космик сайёҳни олиши мумкин.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024