Интернет-трафик ва смартфон қувватини «еб ташлайдиган» вирус топилди
DrainerBot деб номланган мураккаб фирибгарлик кампанияси аниқланди, у Android’даги мобил қурилмалардан интернет-трафикни яширинча сарфлайди. У ҳақда Oracle’га тегишли бўлган Moat компанияси ходимлари хабар қилган.
Топилган зарарли код юзлаб мобил иловаларга жойлаштирилган. Улар қурилмаларда яширин рекламаларни, асосан, видеороликларни ишга туширади.
Бундай дастурларнинг мунтазам ишлаши ҳар ойда 10 гигабайт интернет-трафикни сарфлайди. Шунингдек, зарарли дастур ишламаётган бўлса ҳам, қурилма қувватни тезда йўқотади.
Фойдаланувчи ҳеч қачон ўз гаджети зарарлангани ҳақида билмайди, сабаби рекламалар экранда кўринмайди. Зарарланган иловалар орқасида қуйидагилар бор: 4 Seasons (Full), VertexClub, Perfect365, Touch 'n' Beat - Cinema ва Draw Clash of Clans.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Android қурилманинг ҳар бир эгаси гаджети қизиб кетаётгани ва қуввати тез кетаётганидан эҳтиёт бўлиши лозим. Шунингдек, ишлашнинг секинлашуви ёки тез-тез қайта юклаш ҳамда катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ҳам хавфли белгилар ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:32 / 27.09.2024
Америкалик олимлар гриппдан ҳимоя қиладиган бурун спрейини ихтиро қилди
16:23 / 10.09.2024
Телевизор пулти юқумли вируслар манбаи экани тасдиқланди
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
13:59 / 31.08.2024