Nokia 35 долларлик телефон чиқарди
HMD Global 25-28 февраль кунлари Барселонада бўлиб ўтадиган MWC 2019 кўргазмасининг очилишига оддий Nokia 210 телефонини тақдим этди. У интернетга кириш имкони мавжуд бўлган энг арзон телефон бўлиши айтилмоқда.
Қурилма тугмачали клавиатура, камера, иловалар дўкони ва Opera Mini браузерига эга моноблок форм-шаклини тақдим этади. QVGA кенгликка эга 2,4 дюймлик дисплей, FM-радио, нур диодли фонарча, 1020 мАч ҳажмидаги аккумулятор билан жиҳозланган.
Ўлчамлари 120,8×53,49×13,81 мм.га тенг, оғирлиги - 82 грамм.
Nokia 210 келгуси ҳафта 35 долларлик нарх билан қора, қизил ва кулранг рангларда сотувга чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ HMD Global бешта камерали биринчи смартфонни тақдим этганди.
Мавзуга оид
14:46 / 31.08.2024
Vertu 500 минг долларлик кнопкали телефонни сотувга чиқарди
15:53 / 26.08.2024
Британия ва АҚШ мактабларида телефонга тақиқ қатъийлашяпти. Нега?
14:59 / 27.07.2024
Имтиҳонда антиқа ҳодиса: абитуриентга тез ёрдам ходими орқали телефон киритилди
14:24 / 06.06.2024