Жаҳон | 09:13 / 25.02.2019
7783
1 дақиқада ўқилади

Парвозлар вақтидаги фавқулодда вазиятларда қўлланувчи шартли сўзлар маълум қилинди  

Фото: Depositphotos / lucidwaters

Хорижий авиакомпаниялар учувчилари ва борткузатувчилари парвоз вақтида турли фавқулодда вазиятларни махсус сўзлар билан ифодалашади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди. 

Борткузатувчи Кевин Барреттнинг айтишича, экипаж “Easy Victor” ибораси билан эвакуация зарурлигини маълум қилади. Авиаташувлар соҳасида 20 йил фаолият юритган Барреттнинг таъкидлашича, у бу иборани фақат машғулотлар вақтида эшитган. 

“7500” коди эса самолёт олиб қочилмоқчилиги ёки олиб қочилганига ишора қилади. Учувчилар шу йўл билан диспетчерга яширин сигнал беришлари мумкин.

“Mayday” сўзи эса бортда авария ҳолати, мисол учун двигател ишламай қолгани ёки ёнғинни англатади. Унча жиддий бўлмаган вазиятларда “Pan-pan” ибораси қўлланади.

Мавзуга оид