Хотин-қизлар қўмитаси қошида “Нодавлат нотижорат ташкилотлар Клуби” иш бошлайди
Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси қошида жамоатчилик асосида фаолият олиб борувчи “Нодавлат нотижорат ташкилотлар Клуби” ташкил этилди. Kun.uz мухбири Қўмита матбуот хизматидан олинган маълумотлар асосида шу ҳақида хабар берди.
Бугун, 26 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Wyndham” меҳмонхонасида Республика Хотин-қизлар қўмитаси томонидан аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирокида республика аёллар форуми ўз ишини бошлади. Унда давлат ташкилотлари ва вазирликлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) вакиллари, ҳудудий Хотин-қизлар қўмиталари тузилмалари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбир доирасида ННТ вакиллари иштирокида бир қатор масалаларни муҳокама қилинмоқда. Тадбир давомида ННТларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади ҳамда муҳокамага қўйилиб тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси қошида жамоатчилик асосида фаолият олиб борувчи “Нодавлат нотижорат ташкилотлар клуби” ташкил этилди, унинг фаолият йўналишлари белгилаб олинди.
Клуб зиммасига ННТлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, ўзаро тажриба алмашиш, ижтимоий хизматларни мувофиқлаштириш, аёллар ва болалар масалаларида дуч келаётган муаммоларда ННТларнинг ролини ошириш вазифаси юкланди.
Форумнинг биринчи кунида аёллар соҳасида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқилиши бўйича давра суҳбати ташкил этилди.
Эртага, иккинчи кунда эса ишлаб чиқилган муҳим натижалар бўйича, кенгайтирилган таркибда тақдимотлар ва муҳокамалар бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Форум якунида хотин-қизлар соҳасида фаол бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари тақдирланади.
Мавзуга оид
16:46 / 26.08.2024
Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
17:21 / 23.04.2024
Хотин-қизлар учун "IT Star" танлови ўтказилади
23:32 / 30.01.2024
Нодавлат уюшмаларнинг давлатга тааллуқли функциялари давлат идораларига ўтказилади
21:26 / 28.11.2023