Ўзбекистон | 19:27 / 01.03.2019
30248
1 дақиқада ўқилади

2018 йилда қанча ўзбекистонлик чет элга боргани маълум бўлди

Фото: Asia-Plus

2018 йилда 14 миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси чет элга борган. Бу ҳақда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаев маълум қилди.

«Чет давлатларга чиқаётган фуқароларимиз сони йилдан-йилга кескин ошиб бормоқда. Хусусан, 2016 йилда 5 миллион 310 минг нафар, 2017 йилда 6 миллион 823 минг нафар ва 2018 йилда 13 миллион 838 минг фуқаро хорижга чиққан»​, — дейди у.

Дадахўжаевнинг таъкидлашича, уларнинг аксарияти, Қозоғистон, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа давлатларга боришган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги фармонида 2021 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон фуқароларига кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатларга 2011 йилги намунадаги биометрик паспорт билан чиқиш мумкинлиги белгиланган.

Шунингдек, муддати ўтмаган хорижга чиқиш рухсатини берувчи стикер ёпиштирилган 2011 йилги намунадаги биометрик паспорт эгалари ҳам 2021 йилга қадар чет элга чиқиши мумкин.

Мавзуга оид