Ўзбекистондан Россияга қўл юкида мева-сабзавотлар олиб киришга рухсат берилди
Россельхознадзор Ўзбекистондан қўл юки ва юкларда умумий оғирлиги 5 килограммдан кўп бўлмаган мева ва сабзавотларни олиб киришга рухсат берди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, 5 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикасидан Россия Федерациясига келаётган йўловчиларга қўл юки ва юкларда умумий оғирлиги 5 килограммдан ортиқ бўлмаган миқдорда сархил мева-сабзавотлар, қуритилган мевалар ва ёнғоқлар олиб киришга рухсат берилган.
Қайд этилишича, мазкур рухсат Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекцияси кафолати остида берилган.
Аввалроқ Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланганди.
Мавзуга оид
08:22 / 30.05.2024
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари маълум қилинди
22:31 / 28.05.2024
EastFruit: Минимал экспорт нархлари – Ўзбекистон мева-сабзавот экспортига зарба
09:00 / 29.04.2024
Ўзбекистон 3 ойда мева-сабзавот маҳсулотларини асосан Покистон ва Россияга сотди
07:45 / 29.04.2024