Android учун мўлжалланган оммабоп иловалар хавфли эканлиги аниқланди
Android учун мўлжалланган оммабоп иловалар фойдаланувчиларга тегишли маълумотларни Facebook тармоғига жўнатади. Бу ҳақда Privacy International ташкилоти ҳисоботида айтилмоқда.
Бу иловалар гаджет эгаси ижтимоий тармоққа кирмаган пайтида ҳам маълумотларни жўнатади. Facebook олинган маълумотлардан шахсий реклама таклифларини танлашда фойдаланади.
Жосус-иловалар орасида тил ўрганишга мўлжалланган Duolingo, иш қидиришга мўлжалланган Indeed, хизматларни излаш ва баҳолаш бўйича Yelp сервиси ҳамда қатор диний дастурлар бор.
Аввалроқ Privacy International ҳисоботида Skyscanner ва Spotify иловалари тилга олинганди.
Ўтган ой охирида DrainerBot деб номланган дастур Android’даги мобил қурилмалардан интернет-трафикни яширинча сарфлаши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:58 / 04.09.2024
Google ишлаб чиқувчилар учун Android 15 тизимини чиқарди
07:21 / 27.06.2024
Ўзганинг банк мобил иловасига уланиб, пулларни ечиб олган шахс ушланди
16:50 / 13.04.2024
“Бизни ухлатиб кетишдими, тушунмаяпман” — Smartbolla’га 4200 доллар тиккан инвестор
14:04 / 27.03.2024