Дзюдочиларимиз Марокаш Гран-присининг дастлабки кунида иккита олтин медални қўлга киритишди
Дзюдо бўйича Марокаш Гран-при турнирида ўзбекистонлик дзюдочилар мусобақанинг биринчи кунида иккита олтин медални қўлга киритишди.
-60 ва -66 кггача вазнда қатнашган дзюдочиларимиздан Шарафуддин Лутфиллаев ва Сардор Нуриллаевлар барча рақибларини енгиб олтин медалга эга чиқишди.
-60 кггача вазнда татамига чиққан Шарафуддин Лутфиллаев финалгача икки марокашлик, франциялик, тунислик, британиялик дзюдочиларни енгиб, бош совринга эга чиқди. Лутфиллаев финалда украиналик А.Лесиукни вазари баҳоси билан енгди.
-66 кггача вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган икки спортчимиз Шаҳрам Аҳадов ва Сардор Нуриллаевлар ўз гуруҳларида ғолибликни қўлга киритиб, чоракфиналда ўзаро беллашишди. Бу баҳсда Сардор Нуриллаевнинг қўли баланд келди ва у яримфиналга чиқди. Шаҳрам Аҳадов бронза медали учун ўтиш босқичидан ўтиб бронза учун баҳсда Серикханов Ерланга ютқазди.
Нуриллаев яримфиналда Беслан Мудрановни, финалда эса мисрлик А.Муҳаммадни иппон билан енгиб гран-прининг олтин медалини қўлга киритди.
Мавзуга оид
13:43 / 19.10.2024
Тошкентда ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди
21:35 / 09.10.2024
Саҳройи Кабирда кучли ёғингарчилик — фотосуратлар
15:52 / 09.09.2024
Марокашдаги зилзилага бир йил тўлди. Аҳоли ҳануз чодирларда яшаб, ҳукумат ваъда қилган ёрдамни кутмоқда
19:12 / 24.08.2024