Жаҳон | 16:43 / 11.03.2019
10638
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда Кашмирдаги теракт ташкилотчиларидан бири йўқ қилинди

Фото: REUTERS / Younis Khaliq

Ҳиндистон полицияси Жамму ва Кашмир штатида ҳинд ҳарбийларига уюштирилган ҳужум ташкилотчиларидан бирини йўқ қилди, деб хабар берди ANI агентлиги.

Агентликнинг маълумот беришича, Мудасир Аҳмад Хон исмли жангари Жамму ва Кашмир штатидаги Трал туманидаги тўқнашувда ўлдирилган.

"Терговнинг аниқлашича, Мудасир Пулвамдаги терактнинг асосий ташкилотчиларидан бири бўлган", - дейилади полиция баёнотида.

Полициянинг билдиришича, тўқнашув давомида "Жаиши Муҳаммад" гуруҳининг икки нафар аъзоси йўқ қилинган. Улар қатор террорчилик ҳаракатларига алоқадорликда айбланиб қидирувда бўлган.  

Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни Жамму ва Кашмир штатида ҳинд ҳарбийларига қилинган ҳужум оқибатида 45 киши ҳалок бўлганди.

Ҳужум учун жавобгарликни "Жаиши Муҳаммад" гуруҳи ўз зиммасига олган. 

Мавзуга оид