Назарбоев ёшлар нимага ўрганиши кераклигини айтди
Instagram'да Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг архив интервьюси эълон қилинди.
Видеода давлат раҳбари ёшларга маслаҳат берган.
- Мен ёшларга бир нарсани айтмоқчиман. Бугунги ўсиб келаётган авлод бутун дунё бўйлаб ишлайди. Тўғрими? Ер юзида қозоқлар бормаган жой борми? Сен бошқа мамлакатларга, Африкага борсанг, ўз қоидаларингни ўрнатасанми? Сен қозоқ эканингни айтасанми. Ва сенга Австралия, Америка ва Европа мамлакатларига борганингда итоат этишлари керакми? Замонавий ёшлар - бу дунё фуқаролари. Шунинг учун, энг кичик ёшдан бошлаб ҳар бир инсоннинг ҳуқуқларига риоя этиш, уни тушуниш ва тинглашни ўрганиш керак. Фақатгина шунда бизни ҳурмат қилишади, - деди Қозоғистон президенти.
Бундан олдин, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўсиб келаётган авлодга бир қатор маслаҳатлар берганди.
Мавзуга оид
18:31
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
20:09 / 20.09.2024
Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
16:07 / 19.09.2024