Жаҳон | 08:32 / 12.03.2019
4922
1 дақиқада ўқилади

Британия ва ЕИ Лондоннинг Brexit бўйича кафолатлари ҳақида келишиб олди

Фото: EPA-EFE/OLIVIER HOSLET

Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер маълум қилишича, Брюссель ва Лондон Буюк Британиянинг Brexit бўйича ҳуқуқий кафолатлари тўғрисида келишиб олган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Чиқиб кетиш тўғрисидаги келишув бўйича аниқ тушунтиришлар мавжуд ва юридик кафолатлар белгилаб қўйилди», - деди Юнкер.

Унинг сўзларига кўра, келишув, хусусан, Британия учун Ирландия чегарасини назорат қилиш режими бўйича кафолатлар тақдим этади.

Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, энди Брюссель ва Лондон Brexit’ни тартибга солинган ҳолда якуний ҳолатга келтириши мумкин.

Бундан олдин, Тереза Мэй вазирлар маҳкамаси қўллаб-қувватловидан маҳрум бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид