Жаҳон | 08:22 / 14.03.2019
3985
2 дақиқада ўқилади

Лотин Америкаси давлатларида Boeing 737 MAX парвозлари тақиқланди

Фото: David Ryder/Bloomberg

Бразилия, Мексика, Чили, Коста-Рика, Колумбия, Ямайка фуқаролик авиацияси идоралари Boeing 737 MAX самолётларидан фойдаланишни вақтинча тақиқлашди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Шу билан бирга, таъкидланишича, Мексика Эфиопияда қулаган лайнерга ўхшаш бўлган Boeing 737 MAX 8 ҳамда Boeing 737 MAX 9’дан фойдаланишни тақиқлаб қўйди.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар ҳудудида Boeing 737 MAX парвозларини тўхтатганди.

10 март куни эрталаб Boeing 737 самолёти Эфиопиянинг Дэбрэ-Зэйт шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Самолётда 157 киши бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида 35та давлат вакили бор.

Шунга ўхшаш яна бир авиалайнер 2018 йил Индонезияда ҳалокатга учраган. Самолёт парвоз қилганидан 13 дақиқа ўтиб қулаган, 189 киши ҳалок бўлган.

Boeing 737 MAX - Boeing 737 самолётларининг тўртинчи, энг янги авлоди. Ушбу сериядаги самолётлардан фойдаланиш 2017 йилда бошланган. 737 MAX 8 варианти Boeing тарихидаги энг кўп сотилувчи лайнер саналади.

Бундан олдин, Қозоғистонда Boeing 737 MAX парвозлари тўхтатилганди.

Мавзуга оид