Ўзбекистон | 18:16 / 14.03.2019
8571
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Фото: AFP

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди:

1.    Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан таслиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 12-бандидаги "юридик шахсларни’' сўзларидан кейин "ва якка тартибдаги тадбиркорларни” сўзлари қўшилди.

2.    Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўгрисида Низомда:

а) 8-банднинг учинчи хатбошидаги “янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари” сўзлари “якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари” сўзлари билан алмаштирилди;

б) 122-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташланди.

3.    Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинди:

“6. Товар консигнация шартларида, банк кафолатномаси ёки сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурталаш полисини тақдим этмасдан экспортчи томонидан чет элдаги корхона номига:

Палатага аъзо бўлган экспортчининг ўз маҳсулотлари Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига экспорт қилинганда;

экспортчининг ўз маҳсулотлари устав жамғармасида экспортчининг улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган чет элдаги корхона номига экспорт қилинганда;

вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланадиган корхоналар томонидан вазирлик, идора, уюшма ёки компаниянинг, шунингдек, уларнинг ихтисослаштирилган ташқи савдо фирмалари ва компанияларининг устав жамғармасидаги улушига тегишли равишда камида 51 фоизни ташкил этган чет элдаги тегишли корхона номига экспорт қилинганда;

“Ўзтрейд” АЖ, "Ўзсаноатэкспорт" АЖ, “Ўзагроэкспорт” АЖ ёки "Ўрга Осиё Транс" АЖ томонидан устав жамғармасида ташкилотлар улуши тегишли равишда камида 51 фоизни ташкил қиладиган чет элдаги корхона номига экспорт қилинганда;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, "Ўзсаноатэкспорт" АЖ, "Ўзагроэкслорт" АЖ, "Ўзтрейд"АЖ, шунингдек, уларнинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар, устав жамғармасида мазкур ташкилотларнинг умумий улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган Қозоғистон Республикасидаги савдо уйлари манзилига етказиб берилиши мумкин”.

4.   Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисида Низомда:

а) 2-банднинг бешинчи хатбошидаги “ташкилотлар” сўзи “тадбиркорлик субъектлари” сўзлари билан алмаштирилди;

б) 11 ва 12-бандларнинг учинчи хатбошиларидаги “истеъмолчи ташкилотларни” сўзлари “истеъмолчиларни” сўзи” билан алмаштирилди.

Мавзуга оид