Валттери Боттас “Формула-1”нинг янги мавсумидаги илк ғолиби бўлди
“Мерседес” жамоасининг финляндиялик пойгачиси Валттери Боттас “Формула-1” пойгасининг янги мавсумдаги илк пойгаси – Мельбурнда ўтган Австралия гран-присида ғолиб бўлди.
Боттас аъло даражада старт олиб, пойга бошиданоқ амалдаги чемпион Льюис Хэмилтондан анча ўзиб кетиб, пойга охиригача етакчиликни сақлаб қолган.
Боттас пойгадаги энг тез ўтилган айлана учун қўшимча очколар олди ва бир пойгада 26 очко тўплай олган тарихдаги илк пойгачи бўлди.
2-ўринни эгаллаган Хэмилтон охирги 6 мавсумдан бери Мельбурндаги пойгада поулни ютиб келади, аммо бор-йўғи бир марта пойга ғолиби бўлган. Бу гал ҳам чемпионнинг ушбу трассада омади чопмади.
Маррага учинчи бўлиб “Ред Булл” аъзоси Макс Ферстаппен етиб келган.
Пойганинг 2-босқичи 29-31 март кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
23:17 / 10.09.2024
Австралияда ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин
21:09 / 02.09.2024
Австралиядаги боғда йўлбарс ҳайвон ўргатувчига ҳужум қилди
18:42 / 27.08.2024
Австралия халқаро талабаларни қабул қилишга чеклов киритади
19:59 / 26.08.2024