Жаҳон | 14:19 / 21.03.2019
6474
1 дақиқада ўқилади

Миналаштирилганлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг Эрмитаж ташриф буюрувчилар учун ёпилди

Фото: Wikipedia

Давлат Эрмитаж музейи "миналаштирилганлик" ҳақидаги хабарлардан сўнг ташриф буюрувчилар учун ёпиб қўйилди, деб хабар берди РИА Новости.

Хабарда айтилишича, музейнинг бир нечта ходимлари бино миналаштирилганлиги ҳақида электрон почта орқали хабар олишган. Музей хавфсизлик хизмати ходимлари Росгвардия билан ҳамкорликда текширув-қидирув ишларини ўтказишмоқда.

"Музей барча текширув ишлари якунланганидан сўнг очилади", - дейилади Эрмитаж хабарида.

Давлат Эрмитажи 21 февраль куни ҳам "миналаштирилганлиги" тўғрисидаги хабардан сўнг ёпилган, аммо хабар ёлғон бўлиб чиққанди.

Мавзуга оид