Россиянинг энг «дангаса» минтақалари маълум қилинди
Россия Давлат статистика федерал хизмати маълумотларига кўра, энг кам иш ҳафтаси Олтой Республикасида бўлиб, у ўртача 32,9 соатни ташкил этади. Бу ҳақда RT хабар берди.
Карелия (33,4) энг «дангаса» минтақалар орасида иккинчи ўринни, Коми Республикаси (34,1) учинчи ўринни эгаллади.
Шу билан бирга, Севастополь аҳолиси энг кўп ишлайди - ҳафтасига ўртача 39 соат. Шунингдек, Қалмоғистон (38,8), Воронеж (38,8) ва Яҳудийлар мухтор вилоятида (38,8) ҳам узоқ иш ҳафтаси кузатилади.
Қайд этилишича, эркаклар аёллардан кўра кўпроқ меҳнат қилади - ҳафтасига ўртача 35,4 соатга қарши 38,7 соат.
Бундан олдин, Россиянинг иқтисодий ўсиши уйдирма экани маълум бўлганди.
Росстат Россияда саноатнинг ўсиш суръатлари деярли икки йиллик рекорд даражага етгани ҳақида хабар берди - унинг маълумотларига кўра, саноат корхоналари ишлаб чиқариши 2019 йил январь ойидаги 1 фоиздан февраль ойидаги 4,1 фоизгача тезлашган. Росстат ҳисоб-китоблари иқтисодчиларни ҳайратга солди, сабаби ўтган уч ой ичида иқтисодиётда саноат ишлаб чиқариш суръатининг пасайиши кузатилганди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ» газетаси.
Мавзуга оид
15:53 / 07.11.2024
Япония ва Полшага ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
11:30 / 31.10.2024
Уч ҳудудда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
07:50 / 26.10.2024
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмдан ошди
10:20 / 21.10.2024