Жаҳон | 15:47 / 22.03.2019
31010
2 дақиқада ўқилади

Галактика марказида сирли йирик объектлар топилди

Фото: NASA Goddard Space Flight Center

Халқаро астрономлар гуруҳи Сомон йўлида янги тузилмаларни кашф этишди, уларнинг келиб чиқиши номаълум бўлиб турибди. Қувурларни эслатувчи бу шакллар «дудбуронлар» деб номланди, улар Ферми пуфаги билан боғлиқ - галактика юзасининг ҳар икки томонида жойлашган, заиф рентген нурланишининг иккита йирик ҳудуди. Бу ҳақда Science News нашри хабар бермоқда.

Фото: Gabriele Ponti/MPE/INAF and Mark Morris/UCLA

Тузилмалар XMM-Newton космик рентген телескопи ёрдамида топилди. Уларнинг кенглиги 300 ёруғлик йилига тенг бўлиб, ёрқинроқ рентген нурланишига эга ҳамда галактика юзаси яқинида жойлашган. Олимлар сўзларига кўра, объектлар ўзига хос «чиқариш тешиклари» бўлиб, улар орқали Сомон йўли марказидан энергия Ферми пуфаклари асосига етиб боради. Бироқ, бу қувурларнинг келиб чиқиши ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Фото: ESA, XMM-Newton, G. Ponti et al., Gaia, DPAC

Ферми пуфаклари ҳақида биринчи марта 2010 йилда маълумот берилган. Уларнинг диаметри 25 минг ёруғлик йилига тенг, бу кичик галактика ҳажми билан бир дегани. 2011 йилда астрономлар улар галактикамиз марказидаги супермассали қора туйнук - Қавс А* фаоллиги туфайли келиб чиққан, деган тахминга боришди. Гипотезага кўра, Қавс юлдузни ушлаб олганида, материалнинг бир қисми протонлар шаклида космосга чиқариб юборилади, улар юлдузлараро газни бомба сифатида ёғдиради ҳамда уни электрон нурлари чиқаришга мажбурлайди. Ўз навбатида, электронлар рентген диапазонида фотонлар чиқаради. 

Мавзуга оид