Жаҳон | 10:59 / 25.03.2019
23909
2 дақиқада ўқилади

Сомон йўлида улкан космик «замбарак» топилди

Астрономлар Сомон йўлида PSR J0002+6216 (Zoomy) пульсарини аниқлашди (даврий радионурланишлар тарқатиб турувчи космик объект), у худди замбарак ядроси каби, сониясига 1130 километрга тенг жуда катта тезликда космик макон бўйлаб ҳаракатланмоқда. Бундай тезкор ҳаракатланишнинг сабаби ўта янги юлдуз портлашидир, у портлашдан қолган нейтрон юлдузни улоқтириб ташлаган. Бу ҳақда Science Alert нашри хабар бермоқда.

Фото: Jayanne English, University of Manitoba; F. Schinzel et al.

Zoomy Кассиопея юлдузлар туркумида, Ердан 6500 ёруғлик йили узоқликда жойлашган ва CTB 1 деб номланган, ўта янги юлдуз қолдиғи марказидан 53 ёруғлик йилидадир. Олимлар радиочастотали спектрда кўринувчи думни аниқлашди, у юлдуздан ташқи қобиққа қадар 13 ёруғлик йилига чўзилган. Ҳисоб-китобларда тасдиқланишича, пульсар қолдиқ ичида пайдо бўлган. Ўта янги юлдузнинг портлаши асимметрик бўлиб, нейтрон юлдузни бўлажак туманлилик марказидан улоқтириб ташлаган.

Портлаш тахминан 10 минг йил илгари содир бўлган, пульсар эса беш минг йилдан кейин ўта янги юлдуз пуфагининг чеккасига етиб борган. Ўта янги юлдуз қолдиқлари дастлаб нейтрон юлдуздан кўра тезроқ ҳаракатланган, аммо юлдузлараро муҳит билан ўзаро алоқа туфайли улар аста секинлашиб, Zoomy’га ўзини ортда қолдириш имконини берган. Охир-оқибат, PSR J0002+6216 Сомон йўлини тарк этади ва галактикалараро маконда ҳаракатланишни давом эттиради.

Бундан олдин, галактика марказида сирли йирик объектлар топилганди

Мавзуга оид