Иқтисодиёт | 16:53 / 26.03.2019
5195
1 дақиқада ўқилади

Хорижий компанияларга фойдани репатриация қилиш енгиллаштирилди

Фото: Bloomberg

Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартиби ва Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига тузатишлар киритилди, деб ёзмоқда Norma.

Биринчидан, энди уюшган савдоларда жамият акцияларини сотиб олишни (сотишни) амалга оширувчи норезидент юридик шахсларга ҳам миллий ва чет эл валютасидаги ҳисобварақлар очилиши мумкин. Уларга, тегишинча, бундай савдолардан тушган маблағлар ўтказилади.

Иккинчидан, доимий муассаса ташкил этган норезидент юридик шахсларга Ўзбекистондаги инвестицион фаолияти натижасида олинган дивидендлари ва бошқа даромадларини ўзларининг миллий ва чет эл валютасидаги ҳисобварақларига ўтказишга рухсат берилди.

Доимий муассаса орқали Ўзбекистонда фаолиятни амалга оширадиган норезидентларнинг чет эл валютасидаги маблағлари мамлакат ташқарисидаги ҳисобварақларга ўтказилиши мумкин. Бошқача айтганда, фойдани репатриация қилишга рухсат берилди.

Ҳужжатлар 25.03.2019 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид