Жамият | 10:45 / 27.03.2019
8037
1 дақиқада ўқилади
Навоийда чақалоғини 5 миллион сўмга сотаётган аёл жиноят устида ушланди
Навоий вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Кармана туманида ўзининг 3 ҳафталик чақалоғини 5 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Навоий вилоят ИИБ матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилмоқда.
1981 йилда Нурота туманида туғилган, турмушидан ажралган Ф.А. шу йилнинг 4 март куни туғилган фарзанди Меҳриддинни қизилтепалик аёл Д.Ж.га 5 миллион сўмга сотишга келишган. Д.Ж.нинг мазкур келишув юзасидан Навоий вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёзган аризасидан сўнг Ф.А. жиноят устида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:39 / 01.11.2024