Қорақалпоғистонда дори воситалари ва порохнинг яширинча олиб кирилиши олди олинди
Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахсларга шахсий фойдаланиш учун турли номдаги 10тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари (ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган) ва 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларни олиб киришга рухсат этилади.
«О.Н.ни ушбу меъёр қониқтирмаган кўринади. «Москва-Душанбе» йўналишидаги йўловчи поезди орқали юртимизга кириб келар экан, «Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона постида ушбу аёл йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, қиймати 5 млн сўмлик 50та ўрамда 1250 таблетка «Конкор 5 мг» номли дори воситаларини олиб кирмоқчи бўлгани фош этилди», дейилади Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Шунингдек, мазкур пост ходимлари яна бир ҳолатда контрабанда ашёларидан бири – порохнинг яширинча олиб кирилишини фош қилишган.
Қўшни давлатдан республикамизга кириб келган юк поездини божхона кўригидан ўтказиш давомида вагонларидан бирининг кўз илғамас бўшлиқларига 1 дона полиэтилен ўрам яширилгани фош бўлган. Ушбу ўрам холислар иштирокида очиб кўрилганида эса, унинг ичига 240 гр. оғирликдаги порох яширилгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024