Россия ишчи кучи тақчиллигига дуч келди
Халқаро FinExpertiza аудиторлик-консалтинг компанияси тадқиқотлари якунида айни пайтда Россия меҳнат бозорида бир миллионга яқин мутахассис етишмайди, деган хулосага келди.
«2019 йил бошида бўш иш ўринлари учун ишчиларга бўлган талаб 967,8 минг кишини ташкил этди», — дейилади тадқиқотда.
Меҳнат ресурслари энг кўп етишмаслиги Москвада кузатилмоқда, бу ерда 2019 йил бошига 148,2 минг мутахассис талаб қилинган, иккинчи ўринда Москва области— 65,8 минг киши, учинчи ўринда Санкт-Петербург - 61,4 минг киши.
Энг кўп ишчи кучи зарур бўлган ҳудудлар қаторидан шунингдек, Ростов области (31,4 минг), Краснодар ўлкаси (30,9 минг), Свердловск области (26,1 минг), Краснояр ўлкаси (22,5 минг), Приморье ўлкаси (20,6 минг), Нижегородск области (20,3 минг) ва Челябинск области (19,8 минг) ўрин олган.
Росстат маълумотларига кўра, январь ойи охирида расмий ишсизлик 4,9 фоизни ташкил этган.
Мавзуга оид
20:45 / 21.09.2024
Зеленский Россия билан музокара учун «учта банд» тайёрлаётганини маълум қилди
17:47 / 21.09.2024
Украинадаги урушнинг ҳозирги палласи: экспертлар шарҳи
15:30 / 21.09.2024
Москва Россия бозорини тарк этган хорижликлар учун тўловни оширмоқчи
14:30 / 21.09.2024