Жамият | 16:09 / 02.04.2019
10536
1 дақиқада ўқилади

Бухорода ўғирлик жинояти содир этган аёл киши қўлга олинди - ИИВ

Иллюстратив фото

Шу йил 16 март куни Бухоро вилоятининг Жондор туманида яшовчи Я.Б. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 4 март куни номаълум шахс уйига очиқ қолган эшик орқали кириб, 6 млн. сўм пули, 1052 АҚШ доллари, 400 Россия рубли, умумий қиймати 10 млн. сўмлик 5 турдаги заргарлик буюмлари, “Alcatel” ва “Sony-Ericsson” русумли мобиль телефонларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. 

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жондор тумани Каллазор қишлоғида яшовчи 39 ёшли О.Т. (аёл) содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид